"Poytaxt Bank" АЖ акциядорларининг 2025 йил 17 февралдаги қарорига асосан Абжалов Дўстбой Абдурашидович мазкур банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот берилди.
Дўстбой Абжалов 2024 йилнинг август ойидан буён Poytaxt Bank бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Д.Абжалов 1984 йилда Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган. 2007 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. У банк соҳасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга мутахассис ҳисобланади.
Дўстбой Абжалов банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2009 йилда Ўзмиллийбанкда Банклараро ҳисоб-китоблар маркази Вакил Лоро банкларга чиқувчи тўловлар бўлими Ҳудудий бўлим ва филиалларга хизмат кўрсатиш шуъбаси 2-тоифали мутахассиси сифтида бошлаган. 2012 йилдан 2023 йилга қадар Азия Альянс банкда турли лавозимларда фаолият юритган. 2023 йил сентябридан 2024 йилнинг февралига қадар АТ "Алоқaбанк" Миробод Ҳудудий комплекс хизматлар кўрсатиш маркази Корпоратив бизнес бўйича директор ўринбосари сифатида, 2024 йилнинг февраль-июль ойида Алоқабанк Лойиҳа офиси раҳбари сифатида, 2024 йил августидан "Пойтахт банк" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар 2024 йилнинг январь ойидан Poytaxt Bank бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Рахматов Хасан Ўткирович Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланган эди. Шу сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси 2025 йил 17 февралидан эътиборан бекор қилинган.