HUMO бошқаруви таркибида яна ўзгаришлар рўй берди

22.05.2025 15:39

658

2025 йил март ойида HUMO тўлов тизими раҳбари этиб тайинланган Алексей Максимов лавозимидан кетди. Унинг вазифалари вақтинча бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Мақсаджон Мухитдиновга юклатилди. Шунингдек, Кузатув кенгашига Шухратбек Курбанов ўрнига Paynet раҳбари Анвар Исамуҳамедов киритилди.

Фото: Bankers.uz

"Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) бошқарувида янги тайинловлар амалга оширилди. 2025 йил март ойида HUMO тўлов тизими раҳбари этиб тайинланган Максимов Алексей Юрьевич лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухитдинов Мақсаджон Мансурович "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Максаджон Мухитдинов / Фото: HUMO

Шунингдек, HUMO тўлов тизими ташкил этилганидан буён унга раҳбарлик қилиб келган, 2025 йил март ойи бошидан ушбу лавозимни тарк этган Шуҳратбек Курбановнинг компания Кузатув кенгашидаги ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.

Корпоратив ахборот ягона порталида келтирилган маълумотга кўра, Ш.Курбанов ўрнига "Paynet" АЖ бош директори Исамуҳамедов Анвар Садикович Кузатув кенгаши таркибига киритилган.

paynet, реклама

Анвар Исамуҳамедов / Фото: Paynet

Ҳозирда HUMO тўлов тизими Кузатув кенгаши аъзолари таркиби қуйидагича:

  • Бахадиров Улугбек Ходжитураевич "Orange Textile Profi" МЧЖ директори ўринбосари;
  • Исамухамедов Анвар Садикович "Paynet" АЖ бош директори;
  • Ташмухамедов Абдукаххор Абдурауфович "Yangi Koʻkaldosh" МЧЖ директори;
  • Фань Цзигуан;
  • Ли Цзыцзянь.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил бошида "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ 65 млн доллар эвазига “Paynet” компаниясига сотилганди.

Теглар:

#humo

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган