Шухратбек Курбанов HUMO тўлов тизими раҳбари лавозимидан кетди

07.03.2025 13:20

194

HUMO тўлов тизими ташкил топгандан буён унга раҳбарлик қилиб келаётган Шухратбек Курбанов лавозимини тарк этди. Компаниянинг янги раҳбари жорий йил 20 март куни бўлиб ўтадиган акциядорлар йиғилишида тайинланади. Бошқарув раислигига номзод "Paynet" АЖ томонидан тақдим этилади.

Фото: Spot

“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖга (HUMO тўлов тизими) 2019 йилда компания ташкил этилганидан буён раҳбарлик қилиб келаётган Шухратбек Курбанов лавозимини тарк этди. Бу ҳақдаги маълумотни Шухратбек Курбановнинг ўзи Bankers.uz’га тасдиқлади.

“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ жорий йил 21 феврал куни акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказган ва йиғилиш кун тартибидаги масалалар орасида компания бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш ва жамиятнинг янги бошқарув раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши белгиланган эди.

Бироқ, жамият акциядорлари ушбу масалани кейинги навбатдан ташқари йиғилишга қолдирган. Акциядорлар қарорида айтилишича, 20 март куни компания акциядорлари навбатдан ташқари йиғилишида Жамият кузатув кенгашига аъзолар сайланади, шунингдек, компанияга янги раисни тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.

Бошқарув раислигига номзод "Paynet" АЖ томонидан тақдим этилади.

Теглар:

#humo#paynet#Курбанов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган