Марказий банк томонидан “Bank Apelsin” акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.
Марказий банкдаги расмий манбаларнинг маълум қилишича, банк тўлиқ Капиталбанк муассислигида ташкил қилинди. Банк Бошқарув раиси шу вақтга қадар Капиталбанк Бошқарув Раиси ўринбосари - Апельсин рақамли филиали бошлиғи вазифасида ишлаб келган Гимадиев Сергей Абдулхаевич. Ушбу маълумотни С.Гимадиевнинг ўзи Bankers.uz'га тасдиқлади.
"Bank Apelsin" шу номда фаолият кўрсатиб келаётган мобил илова базасида ташкил этилди. Илова 2019 йил охирида Капиталбанкнинг мобил иловаси сифатида яратилган. Ўтган давр мобайнида илова фойдаланувчилари сони 1,5 миллиондан ошган. 2020 йилда Apelsin иловаси Капиталбанкнинг алоҳида филиали - рақамли филиалга айланди.
Янги банк манзили Тошкент шаҳри Сайилгоҳ кўчаси 7б кўчасида жойлашган. Бу манзил "Капиталбанк" АТБнинг ҳам юридик манзили ҳисобланади.
"Bank Apelsin" раҳбарияти қуйидагилар:
Фото скриншот: Apelsin.uz
- Гимадиев Сергей Абдулҳаевич — Бошқарув Раиси;
- Сайдуллаев Анвар Рустамович — Бошқарув Раисининг ўринбосари;
- Икрамов Шароф Ренатович — Бошқарув Раисининг ўринбосари;
- Хусаинов Боҳодир Шуҳратович — Бош ҳисобчи;
- Зобов Василий Сергеевич — Юридик департамент директори.
Банк саноқ тартибига кўра TBC банк ҳамда ANOR BANK'лардан кейинги учинчи рақамли банк саналади.
Эслатиб ўтамиз, "Bank Apelsin" Ўзбекистондаги 33 тижорат банки ҳамда бир банк томонидан тўлиқ муассисликда ташкил қилинаётган биринчи банк ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Россиянинг Альфа-Банки Қозоғистон бозоридан кетмоқда
Май ойида сўмнинг реал алмашув курси рубль ва тенгенинг мустаҳкамлангани сабабли қадрсизланди
ПЛАС-Форумда Halyk Group ўз тажрибаси ва режалари ҳақида гапирди
Оилавий тадбиркорлик бўйича ажратилган кредитларнинг қарийб 25 фоизи муаммоли — Ҳисоб палатаси
Турли номинациялар ғолиби, янги HR тизими ва янгиланган маркетинг — Асакабанкда йил якунлари