"APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси кимлиги маълум бўлди

"APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси кимлиги маълум бўлди

Фото: LinkedIn

Куни кеча банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган "APEX BANK" акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси этиб Баҳром Ҳамидуллаевич Нўъмонов тайинланган. Бу ҳақда Баҳром Нўъмоновнинг ўзи LinkedIn саҳифасида маълум қилган. Баҳром Нўъмонов 2019 йилдан "Invest Finance Bank" АТБ Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келганди ва жорий йил 6 март куни унинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилганлиги маълум қилинганди. Шунингдек Б.Нўъмонов "APEX IJARA" МЧЖ бошқарувидаги лавозимлардан бирини эгаллаб келган ҳамда 2021 йил ташкил қилинган "Ислом молияси ва такафул уюшмаси" кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритган.

Б.Нўъмонов 2002 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2011 йил Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида бир нечта банкларда, жумладан, "Ўзприватбанк"да (2002-2004 йиллар), "Бизнес-банк"да (2004-2005 йиллар), "InFinBank"да (2008-2023 йиллар) турли лавозимларда ишлаган. Хусусан, Баҳром Нўъмонов 2012-2019 йиллари "InFinBank" бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Теглар:
×