Иккита банк микромолия ва факторинг компанияларини очди

03.01.2025 17:27

329

Халқ банки 100 фоизлик улуш билан "Xalq Mikromoliya tashkiloti" ва "Xalq Faktoring" номли, Алоқабанк эса 100 фоизлик улуш билан "Aloqa Mikromoliya" ва "Aloqa Faktoring" номли, масъулияти чекланган жамият шаклидаги компанияларни очди.

Иллюстрация: Bankers.uz

Халқ банки ҳамда Алоқабанк ўзларининг микромолия ва факторинг компанияларини очди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.

Халқ банки очган компаниялар "Xalq Faktoring" МЧЖ ва "Xalq Mikromoliya tashkiloti" МЧЖ, Алоқабанкники эса "Aloqa Mikromoliya" МЧЖ ва "Aloqa Faktoring" МЧЖ дея номланади.

Факторинг – бу етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича ҳақи тўланмаган тўловни маълум дисконт асосида сотиб олиш хизмати ҳисобланади.

2024 йилнинг август ойида Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказганди. Унда президент банклар томонидан факторинг хизмати йўлга қўйилиши ҳақида айтганди.

Микромолиялаш фаолияти Марказий банк томонидан лицензияланадиган фаолият ҳисобланади. Ҳозирги вақтда (1 ноябрь ҳолатига) Ўзбекистонда 96 та ташкилот амалда микромолиялаш билан шуғулланиш учун лицензия олган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 10 ойи якунларига кўра Ўзбекистондаги микромолия ташкилотларининг кредит портфели 6,7 трлн сўмни, улардаги муаммоли кредитлар миқдори эса 200,6 млрд сўмни ташкил қилганди.

Ўтган йилнинг февраль ойида бир нечта банк молиявий лизинг билан шуғулланувчи шўъба корхоналарни очгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#Халқ_банки#алоқабанк#микромолия#факторинг

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган