Миллий банклараро процессинг марказининг (HUMO тўлов тизими) I чоракдаги соф фойдаси қарийб 88 фоизга ошди. Бу ҳақда "Kap Depo" инвестиция компанияси Телеграм-каналида хабар берилди.
Хабарга кўра, компаниянинг январь-март ойларидаги соф фойдаси 37,4 млрд сўмни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу чорагига нисбатан 87,6% га кўп ҳисобланади. Йиллик кўрсаткичда ялпи фойда 25,4 млрддан 46,1 млрд сўмга (+81,4%) ўсди. Шунингдек, тўлов тизимининг активлари 308 млрд сўмга тенг бўлиб, йил бошига нисбатан 17,2 фоизга, капитали эса 295,3 млрд сўм бўлиб, йил бошига нисбатан 14,6 фоизга ошган.
HUMO тўлов тизимининг 2023 йилдаги соф фойдаси ҳам 2022 йилга нисбатан қарийб икки баробар кўпроқ бўлиб, 114,5 млрд сўмни ташкил этганди.
Маълумот учун, жорий йилда HUMO тўлов тизими ўзининг 5 йиллик юбилейини нишонламоқда.
Аввалроқ, 1 апрелдан тест режимида UZCARD ва HUMO терминаллари интеграцияси йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2024 йил 19 апрелдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан HUMO тўлов тизимидаги 100 % давлат улуши тўлиқ сотилиши белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Бизнесни ривожлантириш банки микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда
Tenge Bank Қозоғистонга комиссиясиз лаҳзали ўтказмаларни тақдим қилмоқда
"Гарант банк" АЖ нинг Амалиёт бошқармаси янгиланган офисда иш бошлади