1 апрелдан тест режимида UZCARD ва HUMO терминаллари интеграцияси йўлга қўйилди

1 апрелдан тест режимида UZCARD ва HUMO терминаллари интеграцияси йўлга қўйилди

Фото: UZCARD

2024 йил 1 апрелдан бошлаб савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги айрим UZCARD терминаллари HUMO банк карталарини ҳам қабул қила бошлади. Бу ҳақда UZCARD матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳозирда ERA дастурий таъминотига эга 250 дан ортиқ онлайн касса терминаллари (Pax A930, оқ рангли) HUMO карталарини ҳам қабул қила бошлаган.

“Навбатда – мамлакат бўйлаб яна ўн минглаб қурилмалар”, – дейилади хабарда.

Ўз навбатида, HUMO тўлови тизими ҳам айрим йирик савдо нуқталарида ўрнатилган HUMO пин-падлари орқали UZCARD карталари билан тўловларни амалга ошириш бошланганини маълум қилди.

“Айни пайтда ушбу имконият синов тартибида Makro'нинг Тошкент шаҳридаги барча супермаркетларида, шунингдек “Korzinka – Salom" супермаркетида ишламоқда ва тез орада бутун тармоқ бўйлаб босқичма-босқич татбиқ этилади”, – дейилади HUMO ахборотида.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши тўловларни қабул қилиш жараёнини оптималлаштириш ва хизмат вақтини қисқартириш орқали харидорларга хизмат кўрсатишнинг умумий даражасини оширишга ёрдам беради.

Теглар:
×