Ўзмиллийбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 майда бўлиб ўтади

Ўзмиллийбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 12 майда бўлиб ўтади

Жорий йил 12 май куни "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ акциядорлари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибидан 7 та масала ўрин олган.

  1. "Ўзмиллийбанк" АЖнинг 2022 йил якунлари бўйича Бизнес-режа бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;
  2. Ўзмиллийбанкнинг 2022 йил натижалари бўйича Кузатув кенгаши ҳисоботини тинглаш;
  3. Банкнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш ва 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Ўзмиллийбанкнинг 2022 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
  5. “FTF-LEA-AUDIT” аудиторлик ташкилоти томонидан 2022 йил якунлари бўйича ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш;
  6. “Ўзмиллийбанк” АЖнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида 2023 йил якунлари бўйича йиллик акциядорларнинг йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъкуллаш;
  7. “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг Бошқарув Раиси ва бошқарув аъзоларининг ваколат муддатларини 3 йилга узайтириш.

Акциядорлар умумий йиғилиши 12 май куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 101-уй манзилида жойлашган банкнинг бош офисида бўлиб ўтади.

Ўзмиллийбанк давлат улуши устувор банклар сирасига кириб, акцияларининг 40,7 фоизига Молия вазирлиги, 59,3 фоизига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат номидан эгалик қилади.

Банк 2022 йилда 2 трлн. 409,6 млрд. сўм соф фойда олган ҳолда, соф фойда миқдори бўйича республикадаги биринчи рақамли банк ҳисобланади.

2022 йил 30 сентябрь куни Ўзмиллийбанк акциядорлари банкнинг 2022 йилнинг I ярим йиллиги якунига кўра олган 985,96 млрд. сўм соф фойдасини тўлиқ банк капиталига йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Банк 2021 йилги соф фойдасининг асосий қисмини ҳам капитализацияга йўналтирган,151,2 млрд. сўмини бошқа харажатларга сарфлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг I чораги якунлари бўйича тижорат банкларининг соф фойдалари билан бу ерда танишишингиз мумкин.

×