Ўзмиллийбанк 1-ярим йилликдаги соф фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради

Ўзмиллийбанк 1-ярим йилликдаги соф фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтиради

Фото: Акбарали Мансур/Bankers.uz

"Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ 30 сентябрь куни акциядорлар умумий йиғилишини ўтказди. Йиғилишда банкнинг 2022 йил I ярим йиллиги якунига кўра олган 985,96 млрд. сўм соф фойдасини тақсимлаш қарори қабул қилинди.

Қарорда айтилишича, “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг 2022 йил I ярим йиллик натижасида олинган - 985 961 307 013,61 сўмлик соф фойдаси тўлиқ банк капиталига йўналтирилади. Бунда: - 936 663 242 000,00 сўм акциядорларга дивиденд шаклида чиқариладиган акцияларни сотиб олиш учун тўланади (745,62 сўм олдинги чиқарилишдан қолган қолдиқ қўшилган). Шунингдек қолган 49 298 065 350,68 сўм тегишли солиқ тўловларига йўналтирилиши белгиланган.

Банкнинг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 936 663 242 дона умумий қиймати 936 663 242 000,00 сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялар чиқарилади.

Қўшимча чиқарилаётган акцияларн ёпиқ обуна орқали 2022 йил 26 сентябрь ҳолатига шакллантирилган реестрдаги акциядорлар улушларига мутаносиб равишда, яъни Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 555 223 324 дона ва Молия вазирлигига 381 439 918 дона жойлаштирилади.

Мазкур чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўлов воситалари ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун давомида қайтарилади.


×