Оператив маълумотларга кўра, 2023 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда фаолият юритаётган 32 та тижорат банкининг жами баланс соф фойдаси 3 трлн 65,6 млрд сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан, 1 144,1 млрд сўмга, ёки 59,5 фоизга кўпроқ демакдир. Бешта банк - Тенге банк (-31,25 млрд сўм), Uzum Bank (-18,67 млрд сўм), Ўзагроэкспортбанк (-14,31 млрд сўм), Smartbank (-0,48 млрд сўм) ва Равнақ банк (-0,45 млрд. сўм) чорак якунида зарар кўрган.
Соф фойда кўрсаткичи бўйича етакчи 10 та банк орасида хусусий банклар кўпайиб бормоқда. Топ-10 ликка 4 та (Ўзмиллийбанк, Ипотека-банк), Қишлоқ қурилиш банк ва Ўзсаноатқурилишбанк) давлат улуши устувор банклар кирган. Қолган 6 таси эса (Капиталбанк, Hamkorbank, Ипак Йўли банк, Трастбанк, Ориент Финанс банк, Давр-банк) хусусий ва бошқа банклардир.
Соф фойда миқдори Асакабанкда ўтган йил мос даврига нисбатан 11,8 баравар, Универсалбанкда 1,8 баравар, Капиталбанкда 1,5 баравар, КДБ Банк Ўзбекистонда 1,4 баравар, Ўзмиллийбанкда 1,4 бараварга кўпайган.
Рақамли банклардан Ти Би Си банк фаолиятида илк чоракни "плюс"да якунлаган бўлса, Uzum Bank банк фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия олганидан бери (01.11.2021) илк маротаба чоракни зарар билан якунлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзмиллийбанк акциядорлари банкнинг 832,1 млрд. сўмлик соф фойдасини тақсимлашни режалаштирмоқда
Алоқабанк тизимида ташкиллаштирилган "AloqaBrains" интеллектуал ўйинлари якунланди
Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда
Қорақалпоғистонда интернетнинг чекланиши тўлов тизимлари ишини ҳам тўхтатиб қўйган - Газета.uz
Қарийб 7 млрд. сўмлик кредитини ўз вақтида тўламаган қарздорнинг мол-мулки хатланди