Аввалроқ Марказий банк бош биноси томини қуёш панеллари билан қоплаш учун 3,3 млрд. сўмлик тендер эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эндиликда регуляторнинг бир нечта ҳудудий бошқармалари биноларида ҳам қуёш панеллари ўрнатиш учун тендер эълон қилинган. Ҳозирга қадар МБнинг Жиззах, Навоий, Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги бошқармаларида қуёш панеллари ва ҚЭСлар ўрнатиш учун тендер эълон қилинган.
Ҳудудий бошқармалардан Жиззах ва Навоий 575 млн. сўмдан, Тошкент вилояти 550 млн. сўмлик, Қашқадарё 460 млн. сўмлик, Фарғона 500 млн. сўмлик эълонлар жойлаштирилган.
Жиззах, Навоий ва Тошкент вилоятларидагии бошқармалар томларида 500 м2 қисм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида эса 400 м2 майдонга қуёш панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган.
Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси учун манзили сифатида Тошкент шаҳар Олмазор тумани Абдулла Қодирий кўчаси 1а-уй кўрсатилган. 2021 йилда Марказий банк Тошкент вилояти бошқармасини Нурафшон шаҳрига кўчиришни режалаштирган эди. Юқоридаги манзилга эса МБ Тошкент шаҳар бошқармаси кўчиб ўтиши хабар қилинган эди. Харидлар порталидаги эълондан МБ Тошкент вилоят бошқармаси Нурафшонга кўчирилиши бекор қилингани ёки кейинга қолдирилгани англашилади.
Шунингдек, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги бошқармалар учун тендер ғолиблари аниқланган. Хоразмдаги 220 млн. сўмлик тендерда 200 млн. сўм нарх таклиф қилган "NUKUSELECTROAPPARAT" МЧЖ ҚК, Самарқанддаги 507 млн. сўмлик тендерда эса 505 млн. сўм нарх таклиф қилган "SOLAR MARAKANDA" МЧЖ ғолиб деб топилган.
Қолган ҳудудларда ҳозирча тендер эълон қилингани тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Тасодифий хабарлар
ANORBANK ва U-BSS компанияси ПЛАС форумда "Бизнес учун энг яхши мобил банк" деб топилди
Микрокредитбанкнинг Боёвут туман филиали янги бинода ўз фаолиятини бошлади
Туронбанк Сурхондарё вилоятига пресс-тур уюштирди