2022 йил 28 декабрда “Finace TCI” МЧЖ биржа савдоларида “Капиталбанк” АТБ акцияларининг 50 фоизини сотиб олди. Битим қиймати 786,89 млрд. сўмни ташкил этди. Шундай қилиб, Россиянинг Телекоминвест компанияси банк акциядорлари таркибидан чиқиб кетди ва 61,54 % улуши билан Ўзбекистоннинг “Finance TCI” МЧЖ банкнинг мажоритар акциядорига айланди.
Finance TCI “Djuzum SPV” компаниясининг шўъба корхонаси бўлиб, республика учун ноёб “Uzum” рақамли хизматларининг экотизимини ривожлантиряпти. “Uzum” компаниялар гуруҳи Ўзбекистондаги 10 дан ортиқ тадбиркор ва инвесторларнинг тажрибаси ва активларини бирлаштирган қўшма лойиҳадир.
2022 йил ноябрь ойида “Капиталбанк” АТБ шўъба банки “Apelsin” рақамли банки Uzum экотизимига қўшилди ва ўз номини Uzum Bank деб ўзгартирди. Давлатимизда ҳар ойда 1,5 миллион киши ушбу хизматдан фойдаланади. Uzum Bank p2p ўтказмалари сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Экотизимнинг бошқа хизматлари билан интеграциялашув банкка янгиланган кешбек дастурини, шу жумладан, Uzum Market'дан Uzum Pay хизмати орқали буюртмаларни тўлашда қўшимча бонуслар тўлашни йўлга қўйиш имконини берди.
2022 йил октабрь ойида тез етказиб бериш билан Uzum Market маркетплейси ишга туширилди. Ҳозирда сайтдаги ассортимент 200 мингдан ортиқ ноёб маҳсулотларни ташкил этади ва етказиб бериш географияси 17 та аҳоли пункти ва мамлакатнинг аксарият қисмини қамраб олади ва фаол равишда кенгайиб бормоқда.
Бироз вақтдан сўнг Paymart ҳалол муддатли тўлов хизмати ҳам экотизимга қўшилди ва ўз номини Uzum Nasiya номига ўзгартирди. Хизматнинг мамлакат бўйлаб 250 мингга яқин мижозлари ва 1500 мингдан ортиқ ҳамкор дўконлари мавжуд.
Етакчи молиявий ва e-commerse хизматларининг интеграцияси ва ўз соҳаларидаги энг яхши мутахассислар тажрибасининг бирлаштирилганлиги Uzum'га жисмоний шахслар ва бизнесни ривожлантириш учун ноёб хизматлар экотизимини яратиш имконини беради. Шундай қилиб, Uzum Market компания ва хусусий тадбиркорларга IT-платформа ва логистика ечимларидан фойдаланган ҳолда янги мижозларни топиш ва ўз маҳсулотларини бутун мамлакат бўйлаб сотиш имкониятини беради. Юридик шахсларга масофавий хизмат кўрсатиш ва бухгалтерия ҳисоботини автоматлаштиришга йўналтирилган Uzum молиявий хизматларининг ривожланиши туфайли тадбиркорлик фаолиятини юритиш жараёни енгиллашади, бу эса мамлакатимиз аҳолисининг янада кўпроқ ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлишини англатади.
“Капиталбанк” АТБ Uzum экотизимига қўшилиш орқали ўз фойдаланувчилари ҳисобига мижозлар базасини сезиларли даражада кенгайтиради. Ўзбекистондаги энг кучли банк брендларидан бири ва энг йирик хусусий банк бўлган “Капиталбанк” АТБ ўз хизматларини ривожлантириш билан бирга Uzum бренди билан кооперацияда қўшимча маҳсулот қаторини таклиф этади. Масалан, банк мижозлари барча хизматлар учун ягона Uzum ID га эга бўлади ва содиқлик тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, банк хизматлари эса Uzum Market фойдаланувчилари учун мавжуд бўлади. Шу билан бирга, “Капиталбанк” АТБ ўз брендини сақлаб қолади, банк ҳамкорлари ва мижозлари учун шартлар ўзгаришсиз қолади.
Реклама
Тасодифий хабарлар
Bank Apelsin ўзининг электрон пуллар тизимини ишга туширади
Tenge Bank Андижонда янги офиси фаолиятини йўлга қўйди
Асакабанк ходими Капиталбанк Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланмоқда