"BANK APELSIN" АЖ номи "UZUM BANK" АЖга ўзгартирилиши расман маълум бўлди

02.11.2022 13:37

1 795

Timer  png5 дақиқада ўқилади
"BANK APELSIN " АЖ акциядорининг жорий йил 31 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк номини "UZUM BANK " АЖга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган. ...

Фото: Bankers.uz

\"BANK APELSIN\" АЖ акциядорининг жорий йил 31 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк номини \"UZUM BANK\" АЖга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Корпоратив Ахборот ягона порталида маълум қилинди.

Қарорда банк бошқарувига банк номи \"UZUM BANK\" АЖга ўзгарганлиги муносабати билан, уставга тегишли ўзгартириш киритиш ва мазкур ўзгартиришни тегишли равишда рўйхатдан ўтказиш топшириғи берилган.

Эслатиб ўтамиз, банкнинг ягона акциядори \"Капиталбанк\" АТБ ҳисобланади.

28 октябрь куни Apelsin иловасининг навбатдаги янгиланишида унинг Uzum экотизимига қўшилгани эълон қилинганди ҳамда мижозларга янгиланган оммавий оферта шартномасини таклиф қилганди. Шунингдек ушбу янгиланишда илова брендидаги сариқ ранг бинафша рангга ўзгарганди.

Теглар:

#капиталбанк#Bank_Apelsin#Uzum_bank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган