Фитнех ва банк соҳасининг таниқли мутахассисларидан бири Улуғбек Ўктамович Таваккалов АТБ "Universalbank" Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимида давом эттиради.
Маълумот учун, Улуғбек Таваккалов (1978 йилда туғилган) 2000 йилда Россия давлат сервис университетини "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" мутахассислиги бўйича, 2013 йилда Тошкент Молия институтининг "Банк иши" йўналиши бўйича бакалавриатини, 2016 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг "Банк иши" мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Тошкент шаҳар "Бизнес фонди" АЖнинг кредит ва мониторинг бўлими 1-тоифали мутахассиси лавозимида бошлаган. 2003-2019 йилларда "Ипак Йўли" АИТБда Мониторинг бўлими бошлиғи, Кредит портфели мониторинги бошқармаси бошлиғи, Чакана бизнес Департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У.Таваккалов 2019-2021 йилларда Ўзсаноатқурилишбанкда бошқарув раиси ўринбосари, 2021-2024 йилларда "Tenge Bank" АТБ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида, 2024 йилнинг апрель ойидан ноябрь ойигача Мадад Инвест Банк (mybank) бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.
2025 йилнинг февраль ойида У.Таваккалов "Капиталбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган ва 2026 йилнинг март ойи охирида мазкур лавозимни тарк этгани ҳақида маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, АТБ "Universalbank" Кузатув кенгаши раиси лавозимида Анвар Ирчаев фаолият олиб боради.
