ANORBANK'нинг IT'га ихтисослашган шўъба корхонаси иш бошлади

06.05.2026 13:38

429

ANORBANK таъсисчилигида дастурий таъминотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи "ANOR TECH" компанияси ташкил этилди. Компанияга финтех-мутахассис Сергей Гимадиев раҳбарлик қилади.

Фото:ANOR BANK

"ANOR BANK" АЖ таъсисчилигида дастурий таъминотлар чиқарувчи "ANOR TECH" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Бу ҳақдаги Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот келтирилган.

Компания 2026 йил 14 апрелда ташкил этилган ва 15 апрель куни ANOR BANK'нинг аффилланган шахслари рўйхатига киритилган.

"ANOR TECH" МЧЖ устав фонди 10 млрд сўмни ташкил қилади. Юридик манзили сифатида Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Тўйтепа МФЙ Истиқбол кўчаси 21 уй манзили кўрсатилган.

Компания директори ANORBANK Кузатув кенгаши раисининг катта маслаҳатчиси сифатида жорий йил бошида фаолиятини бошлаган Сергей Гимадиев ҳисобланади.

Аввалроқ Payme таркибидан янги компания — TBC TECH ажралиб чиқиши ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#anorbank#anor_tech

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган