"Poytaxt Bank" АЖ акциядорларининг 2026 йил 17 февралда навбатдан ташқари умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида бир нечта масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишда банкнинг тўрта асосий корпоратив ички ҳужжати: Ягона акциядор тўғрисидаги низом, Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом, Бошқарув тўғрисидаги низом ва Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.
Шунингдек банк Кузатув кенгашининг амалдаги беш аъзоси — Фаррух Вахабов, Мухаммад Васим Хаята, Толибжон Мирзақулов, Улуғбек Бахадиров ва Фарҳод Шокировларнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Шундан сўнг, Кузатув кенгаши беш кишидан иборат янги таркибда сайланди.
Янги уч йиллик муддатга сайланган кузатув кенгашидаги беш аъзодан икки нафари — DAS Holding L.L.C. гуруҳининг бош юрисконсулти Walid Jaafar ва гуруҳнинг молиявий директори (CFO) Syed Hasan Shaheryar — хорижий мутахассислар.
Кенгаш таркибига шунингдек, "FINANEX" МЧЖ директори Отабек Содиқович Мустафаев, "GOODS FOR KIDS" МЧЖ директори Сардор Бахтиёр ўғли Ҳамдамов ва мустақил аъзо сифатида Бахадир Актамович Сапаров киритилди.
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддаси талаблари асосан янги аъзолар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг ваколатларини амалга оширишга киришади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг июнь ойида “Poytaxt Bank” АЖ устав капиталидаги 100% давлат улуши БААнинг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10 млн долларга сотилганди. Шундан сўнг, 2025 йил январь ойида банк банк кузатув кенгаши таркиби ҳам янгиланган эди.
