Пойтахт банк Кузатув кенгаши таркиби янгиланди

16.01.2025 10:13

274

Пойтахт банк ягона акциядори қарори билан банкнинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди. Хусусан, кенгашнинг янги таркибидан "Al Maryah Community Bank" вакиллари Мохаммед Васим Хайата ва Шаукат Афтаб, шунингдек, Фаррух Вахабов, Фарход Шокиров, Улуғбек Бахадировлар ўрин олган.

Фото: Пойтахт банк

Пойтахт банк акциядори қарори билан банкнинг Кузатув кенгаши янгиланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.

Банкнинг ягона акциядори — “Bond Investments limited LLC”нинг қарорига асосан, Нодирбек Хусанов, Жон Насиров, Шерхон Сайфутдинов, Сулаймон Ниязимбетов ва Худойберган Ортиковлар банк Кузатув кенгаши аъзолигидан чиқарилган.

Қуйидаги шахслар эса банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари сафига қўшилди:

  • Вахабов Фаррух Aбдурахимович — "SUNNY MEALS" МЧЖ директори ўринбосари (Тошкент молия институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг собиқ ректори)
  • Мохаммед Васим Хайата — Al Maryah Community Bank LLC асосчиси ва ижрочи директори (CEO)
  • Aфтаб Шаукат — Al Maryah Community Bank LLC
  • Шокиров Фарход Мансур ўғли — "Қурилиш индустрия ҳажмли уй-жой" МЧЖ Бош директори
  • Бахадиров Улугбек Ходжитураевич — "ORANGE TEXTILE PROFI" МЧЖ Молиявий масалалар бўйича директор ўринбосари

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг июнь ойида “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100% давлат улуши БААнинг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10 млн долларга сотилганди.

Теглар:

#пойтахтбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган