Мадад инвест банкнинг фирма номи ҳам ўзгартирилмоқда

16.03.2026 05:50

430

"Мадад инвест банк" АТБ акциядорлари банк номини ҳам "MYBANK" акциядорлик тижорат банки деб қайта расмийлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Банк 2024 йил июнь ойидан "mybank" бренди остида ишлашни бошлаган эди.

Фото: Мадад Инвест банк / Телеграм

2026 йил 10 март куни "Мадад инвест банк" АТБ акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бир нечта масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги энг асосий масала банк фирма номи ўзгартирилиши бўлди. Акциядорлар бундан кейин банк номи "MYBANK" акциядорлик тижорат банки деб ўгартирилишига қарор қилди. Банкнинг фирма номи ўзгариши муносабати билан Бошқарувга белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензия ва рухсат этувчи ҳужжатларга ўзгартиш киритиш, банк мижозлари, ҳамкорлар ва контрагентларни хабардор қилиш, ички ҳужжатлар, муҳр, штамп, бланкалар ва ахборот тизимларида тегишли ўзгартишларни амалга ошириш каби вазифалар юкланди.

Бундан ташқари, акциядорларнинг юқоридаги йиғилиши қарори билан Кузатув кенгаши аъзоси Ю.Эгамназаровнинг ваколатлари 2026 йил 10 март санадан бошлаб муддатидан олдин тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, Мадад инвест банк 2024 йил июн ойидан бери "mybank" бренди остида хизмат қилиб келмоқда. 2024 йил февралида банк бош офиси Фарғона шаҳридан Тошкент шаҳрида кўчирилган эди.

Теглар:

#мадад_инвест_банк#Mybank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган