Мадад Инвест банк бош офиси Тошкент шаҳрига кўчирилмоқда

27.02.2024 11:59

1 775

Мадад Инвест банк бош офиси Фарғона шаҳридан Тошкент шаҳрига кўчирилмоқда. Бу ҳақда банк уставига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Банк уставига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, банкнинг янги манзили сифатида Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 6-тор кўчаси, 9-уй кўрсатилган. Бугунги кунга қадар банк Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 312 уй манзилида фаолият олиб борган эди.

Шунингдек, Марказий банкнинг 2024 йил 23 февралдаги хати билан банк кузатув кенгаши раиси лавозимига тақдим этилган номзод - Хаджизадаев Шерзод Рафатовичнинг тасдиқланишига розилик берилган.

Эслатиб ўтамиз, "Мадад Инвест банк" АТБ акциядорларининг жорий йил 15 февраль куни бўлиб ўтган умумий йиғилиши қарорига кўра, Шерзод Рафатович Хаджизадаев банк Кузатув кенгаши раиси этиб сайланган, шунингдек, мазкур йиғилишда банк бош офисини Фарғона шаҳридан Тошкент шаҳрига кўчиришга ҳам қарор қилинган эди.

Теглар:

#мадад_инвест_банк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган