Баҳодир Раджабмуродович Кенжаев Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.
Баҳодир Кенжаев 1980 йил Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2012 йилда эса Тошкент Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида тижорат банкларида турли лавзимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар у 2024 йил 4 апрелдан буён Ўзсаноатқурилишбанкнинг Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш департаменти бош менежери лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг февраль ойидан Бош бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Даврон Исматов ўтган йил декабрь ойида Тошкентнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланган эди.
