"KDB Bank O'zbekiston" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига кўра, Ли Ёнг Лок Бошқарув раиси лавозимидан озод қилинди. Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб Банкнинг Бошқарувчи директори, Бошқарув аъзоси Ким Ханг Сун тайинланди.
2023 йил 28 февралдан банк бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётган Ли Ёнг Лок (ваколат муддати тугаганлиги муносабати билан) лавозимидан озод қилинган.
Ким Ханг Сун 1979 йилда туғилган. 2006 йилда Соган университетини (Корея) ва 2018 йилда Калифорниянинг Беркли университетини (АҚШ) тамомлаган. 2006 йилда KDB Bank (Корея) да ўз фаолиятини бошлаган. 2025 йилдан бошлаб у "KDB Bank Uzbekistan" АЖ компаниясининг Бошқарувчи директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
“KDB Bank Uzbekistan” АЖ Ўзбекистондаги энг йирик қўшма банк саналади. Банкнинг асосий акциядори ─ Жанубий Корея Тараққиёт банки ҳисобланади (86,3 фоиз). Шунингдек "Ўзмиллийбанк" АЖ (10,3 фоиз) ҳамда "Туронбанк" АТБ (3,4 фоиз) ҳам банк акциядорлари ҳисобланади.
2025 йил якунларига кўра банк жами активлари ҳажми бўйича Ўзбекистон банклари орасида 19-ўринда, соф фойда миқдори бўйича 9-ўринда туради.
