Фото: KDB Bank Uzbekistan
“KDB Bank Uzbekistan” АЖ акциядорларининг 2023 йил 28 февралдаги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан жаноб Ли Ёнг Лок Бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк расмий веб-сайтида маълум қилинган.
Жаноб Ли Бошқарув раиси этиб тайинланишидан аввал Корея Тараққиёт Банки (Korean Development Bank)да Халқаро бизнес департаменти бош менежери ва бир вақтнинг ўзида “KDB Bank Uzbekistan” АЖнинг Кузатув кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
“KDB Bank Uzbekistan” АЖ Ўзбекистондаги энг йирик қўшма банк ҳисобланади. Банкнинг асосий акциядори - Жанубий Корея Тараққиёт банки ҳисобланади (86,3 фоиз). Шунингдек "Ўзмиллийбанк" АЖ (10,3 фоиз) ҳамда "Туронбанк" АТБ (3,4 фоиз) ҳам банк акциядорлари ҳисобланишади.
2022 йил якунларига кўра банк жами активлари ҳажми бўйича Ўзбекистон банклари орасида 15-ўринда, соф фойда миқдори бўйича 13-ўринда туради.
Тасодифий хабарлар
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси кетма-кет еттинчи кун пасаймоқда
Туронбанк Самарқанддаги форумда 35 млн. долларлик битим имзолади
"Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонунга киритиладиган ўзгартиришлар парламентда муҳокама қилинмоқда