OSON Марказий Осиё учун ягона инфратузилма платформаси — OSON Business'ни тақдим қилди

10.12.2025 11:02

171

OSON халқаро финтех-холдинги минтақани ягона тўлов маконига бирлаштириш мақсадида OSON Business платформасини жадал ривожлантирмоқда. Банклар бир марталик API орқали 2 мингдан ортиқ тўлов сервислари ва халқаро ўтказмалар инфратузилмасига уланиш имконига эга бўлади.

Фото: OSON

Марказий Осиёда финтех экотизимини интеграциялаш мақсадида OSON халқаро финтех-холдинги янги технологик ечимларни амалиётга жорий қилмоқда. Компания Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни ягона тўлов маконига бирлаштиришни стратегик устувор йўналиш сифатида белгилаган. Ушбу мақсадда холдинг банклар ва финтех-компаниялар учун глобал тўловлар ва халқаро пул ўтказмаларига ягона API орқали чиқишни таъминловчи OSON Business B2B-платформасини ривожлантирмоқда.

Embedded Finance — бозорнинг янги стандарти

Финтехда "embedded finance" (ўзбекча - "жойлаштирилган, ўрнатилган молия", русча - "встроенные финансы") тушунчаси бор бўлиб, у молиявий хизматларни алоҳида банк иловасига эмас, балки фойдаланувчи фойдаланаётган ҳар қандай сервиснинг ичига олиб киришни англатади. Ҳозирда бу сегмент йилига 40 фоиздан ортиқ ўсмоқда. Банклар ўзларининг ички тўлов шлюзларини яратишдан воз кечиб, тайёр инфратузилмани тез жорий қилиш имконини берадиган технологик провайдерлар билан ишлашга ўтмоқда.

OSON Business ушбу трендни Марказий Осиёга олиб кириб, банкларга янги хизматларни ўз вақтида ва самарали ишга тушириш имконини беради.

Платформа нимани таклиф қилади?

OSON Business замонавий банк фаолияти учун икки йўналишда комплекс ечим тақдим этади:

Тўлов агрегатори: ягона API орқали 2 000 дан ортиқ хизматларга уланиш

Бир марта уланиш банкка OSON экотизимидаги барча тўлов сервисларидан фойдаланиш имконини беради, жумладан, маҳаллий тўловлар: коммунал хизматлар, солиқлар, давлат хизматлари, глобал рақамли платформалар: Apple, Google, PlayStation, Steam, PUBG ва бошқалар ҳамда халқаро мобил операторлар ва онлайн-обуналар учун тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Бу ерда банклар учун асосий қиймат — биргина уланиш орқали юзлаб интеграцияларсиз сервислар витринасини кенгайтириш ва қўшимча комиссион даромад олиш имкониятидан келиб чиқади.

Халқаро пул ўтказмалари инфратузилмаси

Платформа орқали OSON мавжуд бўлган мамлакатлар ўртасида картадан картага, картадан ҳамёнга пул ўтказиш амалиётлари, маҳаллий лицензияланган шериклар орқали маршрутизация, янги йўналишларни тез улаш кимкониятини беради.

Барча жараёнлар ҳар бир мамлакат регуляторларининг талабларига тўлиқ мувофиқ амалга оширилади.

OSON инфратузилмаси натижалар ва масштаб

2025 йилнинг 9 ойи давомида платформа қуйидаги кўрсаткичларга эришди:

  • 30 млндан ортиқ транзакция амалга оширилган;
  • 16 та интеграцион мамлакат — сервислар географияси Марказий Осиёдан ташқарига чиқмоқда;
  • 24/7 техник мониторинг ва банк даражасидаги SLA.

Бу рақамлар OSON Business’нинг йирик банклар ва "финтех-ўйинчилар" учун саноат даражасида тайёр эканини кўрсатади.

"Биз минтақада молиявий кўприклар қурмоқдамиз. OSON Business банкларга тўлов ва ўтказмалар инфратузилмасига дарҳол уланиш имконини бериб, янги хизматларни ишлаб чиқиш муддатини бир неча баробар қисқартиради. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги операцияларни тез, қулай ва регуляция талабларига мувофиқ қилиш — бу Марказий Осиёнинг амалдаги иқтисодий интеграциясидир.", деб таъкидлади OSON асосчиси ва CEO Фарход Махмудов.

2026 йилга мўлжалланган ривожланиш режалари

Холдинг келгуси йилда банк-шериклар тармоғини кенгайтириш, халқаро ўтказмалар йўналишларини кўпайтириш, янги глобал рақамли сервисларни интеграция қилиш, шериклар учун стандартлаштирилган API ривожлантириш, МЕНА ва АҚШ бозорларига масштаблашишга тайёргарлик каби муҳим режаларни ўз олдига қўйган.

OSON ҳақида

2016 йилда ташкил этилган OSON финтех-холдинги Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда фаолият юритади. Яқин вақт ичида компания БАА ва АҚШ бозорларига кириш режалаштирилган. Холдинг электрон пул, тўлов сервислари, халқаро ўтказмалар, eSIM, терминал тармоғи ва PaaS-платформалар йўналишларини ривожлантирмоқда. Ҳозирда платформа хизматларидан 2,8 млн дан ортиқ фойдаланувчи фойдаланмоқда.

Теглар:

#OSON

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган