Халқ банки бошқарувида ўзгаришлар рўй берди

09.08.2025 14:51

970

2021 йилдан Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дилшод Кутлиев раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига, жорий йил февраль ойидан буён Халқ банкида департамент директори лавозимида ишлаб келган Дилшод Маматқулов эса бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фотоколлаж: Bankers.uz

АТ "Халқ банки" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимиша Дилшод Орифович Кутлиев, бошқарув раиси ўринбосари лавозимига Дилшод Ўктамович Маматқулов тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz'га банк Ахборот хизмати вакили хабар берди.

Д.Кутлиев 1986 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2007 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида 2003-2019 йиллари "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБда турли лавозимларда, хусусан филиал бош бухгалтери, филиал бошқарувчиси сифатида, 2019-2021 йилларда "Ипотека банк" АТИБ Чакана хизматлар департаменти директори лавозимида ишлаган. У 2021 йилдан буён Халқ банкида бошқарув раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан буён Халқ банки бошқарув раисининиг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафар Азимов бошқа тизимдаги раҳбарлик лавозимига ўтганлиги сабабли, ўтган йилнинг декабрь ойида раиснинг биринчи ўринбосарилигидан кетган эди.

Шунингдек, АТ "Халқ банки" бошқарув раиси ўринбосари лавозимига Дилшод Ўктамович Маматқулов тайинланди. Д.Маматқулов тайинловга қадар, Халқ банки Стратегия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Д.Маматқулов 1987 йил туғилган. Ўз меҳнат фаолиятини 2011 йил Қишлоқ қурилиш банкда бошлаган, кейинчалик Ипотека банкда филиал бошқарувчиси сифатида ҳам фаолият юритган. 2022 йилдан Халқ банки тизимида ишлаб келаётган эди.

Теглар:

#Халқ_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган