Зафар Азимов вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

06.12.2024 16:46

175

Timer  png5 дақиқада ўқилади
2021 йил август ойидан Халқ банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафар Абдумажидович Азимов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

AOKA

2021 йил август ойидан АТ "Халқ банки" бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафар Абдумажидович Азимов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Зафар Азимов 1985 йил туғилган. 2006 йил Тошкент молия институтининг бакалавр босқичини, 2008 йил ушбу институтнинг магистратура босқичини тамомлаган. 2007-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, хусусан, 2018-2019 йилларда "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларини молиялаштириш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш" департаменти директори сифатида фаолият олиб борган. 2019-2021 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. 2021 йил август ойида Халқ банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига Ботир Эркинович Зоҳидов тайинланган эди.

Теглар:

#Зафар_Азимов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган