АТ "Халқ банки" Бошқарув Раисига бирданига 4 та ўринбосар тайинланган. Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Зафар Азимов Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Ўзсаноатқурилишбанк Аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган Фаррух Рўзиев Халқ банки Бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Бу ҳақида дастлаб, "Банк ва мижоз" телеграм канали хабар бермоқда. Шунингдек, хабарни Халқ банки ва Ўзсаноатқурилишбанкдаги манбалар тасдиқлашди.
Шунингдек, Ипотека банк Чакана хизматлар департаменти директори лавозимида ишлаб келган Дилшод Кутлиев ҳамда Ипотека банк Стратегия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган Тоҳир Рахманов ҳам Халқ банки Бошқарув Раиси ўринбосарлари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Шуҳрат Атабаевнинг Халқ банки Бошқарув раиси этиб тайинланганлиги ҳақида хабар берилган эди.