Аҳолига ажратилаётган кредитларнинг ўртача ставкаси пасайишда давом этмоқда

02.05.2025 14:41

139

Марказий банк маълумотларига кўра, март ойида жисмоний шахсларга берилаётган миллий валютадаги кредитлар фоиз ставкаси ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга пастлаб, 23,6 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда мазкур кўрсаткич 1,1 фоизга тушди. Тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган кредит ставкалари эса 0,2 фоизга кўтарилиб, 22,7 фоизга етди.

Фото: Bankers.uz

Марказий банк 2025 йил март ойи учун ўртача тортилган кредит ва омонат ставкаларини эълон қилди. Унга кўра, жисмоний шахслар учун миллий валютадаги кредитлар фоиз ставкаси ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга пастлаб, 23,6 фоизни ташкил этган.

Умуман олганда, аҳолига ажратилаётган ўртача кредит ставкаси 2025 йилдан пасая бошлади. Ўтган йилнинг март ойи билан солиштирганда мазкур кўрсаткич 1,1 фоизга тушди.

Жисмоний шахслар муддатли депозитларининг ўртача ставкаси эса 2024 йилнинг октябрь ойидан буён 22,1 даражада сақланиб қолмоқда. Омонат ставкалари барча банкларда 23 фоиздан пасайтирилганига қарамай ўтган йилнинг март ойи билан солиштирилганда, депозит ставкалари 0,7 фоизга кўтарилган.

Юридик шахсларнинг сўмдаги депозит ставкалари 2025 йил бошидан 0,4 фоизга тушиб, 16,4 фоизга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда бу кўрсаткич 1,6 фоизга пасайган. Тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган кредит ставкалари эса 0,2 фоизга кўтарилиб, 22,7 фоизга етди.

Инфографика: Марказий банк

Хориж валютасидаги депозит ва кредитлар

2025 йил бошидан бери пасайиб келаётган ставка март ойидан ўса бошлади. Жимоний шахсларнинг муддатли депозитлари ўтган йил март ойида 5,4 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йил мартида бу кўрсаткич 4,9 фоизга етди. Юридик шахсларнинг муддатли депозитлари худди шу давр ичида 4,1 фоиздан 4,4 фоизга кўтарилди.

Чет эл валютасидаги қисқа муддатли кредит фоиз ставкалари 10,6 фоизни ташкил қилиб, 2024 йил мартига нисбатан 0,7 фоизга тушди. Узоқ муддатли кредитлар ставкаси эса ўтган ойга нисбатан 0,6 фоизга, ўтган йил мос даврига нисбатан 0,4 фоизга пасайиб, 9,8 фоизни ташкил этди.

Инфографика: Марказий банк

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилдан жисмоний шахслар учун кредит ставкалари ўтган йилга нисбатан пасайгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#кредит_фоизи#омонат

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган