Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Давлат органи ва ташкилотларининг 2024 йил давомида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтинг баҳолари эълон қилинди.
Унда ташкилотлар 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 41 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 53 таси “қониқарли” – (55-80 балл) ва 9 таси “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) баҳо олди.
Инфографика: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Рейтингга кўра, Ўзбекистон банк тизимида қуйидаги ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш фаолияти "яхши" деб баҳоланди.
- Марказий банк — 94 балл;
- Ўзмиллийбанк — 89 балл;
- Ўзсаноатқурилишбанк — 89 балл;
- Халқ банки — 85 балл;
- Агробанк — 83 балл.
Шунингдек, қуйидаги мазкур рейтинг бўйича "қониқарли" баҳо олди.
- Асакабанк (79 балл);
- Бизнесни ривожлантириш банки (78 балл);
- Туронбанк (76 балл);
- Микрокредитбанк (76 балл);
- Алоқабанк (55 балл).
2023 йилги маълумот билан солиштирилганда, Марказий банк +1 балл, Ўзсаноатқурилишбанк +1 балл, Агробанк +1 балл, Ўзмиллийбанк +2 балл, Бизнесни ривожлантириш банки +6 балл билан рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлаган бўлса, Халқ банки -2 балл, Туронбанк -6 балл, Асакабанк -7 балл, Микрокредитбанк -8 балл Алоқабанк -8 балл олиб рўйхатдаги кўрсаткичи пастлади.