Давлат банкларининг "очиқлик индекси"даги ўрни эълон қилинди

01.04.2024 09:02

2 333

Антикоррупция агентлиги томонидан эълон қилинган рейтингда Ўзбекистондаги 10 та давлат банкидан 6 таси "яшил", 3 таси "сариқ" ҳамда 1 таси "қизил" рўйхатда қайд этилган.

Фото: etu.ru

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси натижаларини эълон қилди. Унда давлат банклари фаолияти ҳам баҳоланган. Баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистондаги 10 та давлат банкидан 6 таси "яшил", 3 таси "сариқ" ҳамда 1 таси "қизил" рўйхатда қайд этилган. Рейтингга янги қўшилган Марказий банкнинг очиқлик индекси барча банклардан ҳам юқори кўрсаткични қайд этган.

Қуйида индексда банк тизимидаги ташкилотлар қандай баҳолангани ва қавс ичида ўтган йилга нисбатан неча баллга ўсгани ёки пасайгани ҳам кўрсатилган:

  1. Марказий банк — 86,4 балл - яшил;
  2. Халқ банки — 83,8 балл (+23,1) - яшил;
  3. Агробанк — 78,7 балл (+16,7) - яшил;
  4. Туронбанк — 78,1 балл (+24,3) - яшил;
  5. ЎзСҚБ — 78,1 балл (+7) - яшил;
  6. Микрокредитбанк— 75,2 балл (+16,9) - яшил;
  7. Бизнесни ривожлантириш банки — 71,8 балл (+11,7) - яшил;
  8. Ўзмиллийбанк — 62,5 балл (+5,7) - сариқ;
  9. Асакабанк — 58,2 балл (-8,8) - сариқ;
  10. Алоқабанк — 56,6 балл (-1,1) - сариқ;
  11. Пойтахтбанк — 33,1 балл (+4,8) - қизил.

Иккинчи бор эълон қилинаётган индексда жами 103 та (2022 йилда – 86 та) давлат идоралари ва ташкилотлари фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган.

Манба: Антикоррупция агентлиги

Теглар:

#тижорат_банклари#очиқлик#индекси

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган