Фото: Алоқабанк
2016 йилдан АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Рахматов Хасан Ўткирович "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.
Х.Рахматов 1985 йил, Самарқанд шаҳрида туғилган. 2006 йил Тошкент молия институтини - бакалавр босқичини, 2008 йил ушбу институтни магистратура босқичларини тамомлаган. 2011 йилда "иқтисод фанлари номзоди", 2020 йилда "иқтисод фанлари доктори" илмий даражаларини олган. Банк соҳасида 2008 йилдан ишлаб келади. Меҳнат фаолияти давомида 2008-2013 йилларда АТ "Алоқабанк"да, 2013-2016 йилларда Марказий банкда турли лавозимларда, хусусан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Шу кунга қадар "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Маджид Тохировнинг қаерга ишга ўтганлиги ҳозирча маълум эмас.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг бир нечта банки "Юнистрим" тизими билан ишлашни тўхтатди
UZCARD яна хусусийлаштирилди
Ўзбекистоннинг 10 та энг ишончли банки — Forbes талқинида