Марказий банк 27 февраль учун валюталарнинг расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, долларнинг сўмга нисбатан курси 4,67 сўмга пастлаб, 12 879,95 сўмни ташкил қилди.
Доллар курси 14 февраль куни 13 минг сўмлик чегарадан ошганди. Бу долларнинг сўмга нисбатан курси таризидаги рекорд ҳисобланади. Бироқ, шундан буён АҚШ валютаси пасаймоқда. Кейинги кунларда долларнинг расмий курси қуйидагича бўлди:
- 14 февраль — 13 003,95 сўм;
- 17 февраль — 12 993,15 сўм;
- 18 февраль —12 981,25 сўм;
- 19 февраль — 12 970,19 сўм;
- 20 февраль — 12 950,03 сўм;
- 21 февраль — 12 929,92 сўм;
- 24 февраль — 12 916,18 сўм;
- 25 февраль — 12 899,91 сўм;
- 26 февраль — 12 884,62 сўм;
- 27 февраль — 12 879,95 сўм.
Шу тариқа доллар курси 14 февралдан 27 февралгача бўлган даврда 124 сўмга, йил бошидан бери эса 24,96 сўмга арзонлади.
Сўмнинг долларга нисбатан мустаҳкамланиши фонида бир қатор банклар ҳам валюта айирбошлаш курсларини пасайтирди. Ҳозирда 1 доллар ANORBANKда 12 890 сўм, Пойтахтбанк 12 900 сўм, AloqaBank 12 895 сўм, Халқ банкида 12 900 сўмдан сотилмоқда.
Маълумот ўрнида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-2027 йилларга мўлжалланган Бюджетномада 2025 йилда долларнинг йиллик ўртача курси 13 250 сўм бўлишини прогноз қилганди. Шунингдек, вазирлик миллий валюта курсининг 100 сўмга қадрсизланиши давлат бюджети харажатларини 240 млрд сўмга оширишини ҳам маълум қилганди.