2025 йилда долларнинг йиллик ўртача курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда

04.11.2024 11:04

338

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, келгуси йилда бир долларнинг сўмга нисбатан қиймати ўртача йиллик 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

Фото: Bankers.uz

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, келгуси йилда бир долларнинг сўмга нисбатан қиймати ўртача йиллик 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда 2025-2027 йилларга мўлжалланган бюджетнома лойиҳасида маълум қилинди.

Лойиҳада келтирилишича, 2025 йилда ЯИМ 123 млрд долларни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Долларнинг сўмга нисбатан ўртача йиллик курси 2025 йил учун 13 250 сўм (2024 йил учун кутилаётган даражадан 4,8 фоизга кўп), 2026 йил учун 13 725 сўм, 2027 йил учун 14 150 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. 2024 йилда долларнинг ўртача курси 12 640 сўм бўлиши кутилмоқда.

Бюджетномада айтилишича, миллий валюта курсининг 100 сўмга қадрсизланиши давлат бюджети харажатларини 240 млрд сўмга ошириши мумкин. Шунингдек, доллар курсининг ошиши инфляцияга таъсир қилади. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг таъкидлашича, сўмнинг 1 фоизга қадрсизланиши инфляциянинг 0,3 фоиз пунктга ошишига олиб келади.

Маълумот учун, жорий йил бошидан буён бери миллий валюта долларга нисбатан қарийб 437,26 сўмга ёки 3,5 фоизга қадрсизланди. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 8,8 фоизни ташкил этган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган