2024 йил январь ойидан “Пойтахт банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хасан Рахматов "Asia Alliance Bank" АТБ кузатув кенгаши раиси этиб сайланди. Хабарни Х.Рахматовнинг ўзи Bankers.uz'га тасдиқлади.
Х.Рахматов банк соҳасида 17 йиллик тажрибага эга. У меҳнат фаолияти давомида — 2008-2013 йилларда Алоқабанкда, 2013-2016 йилларда Марказий банкда турли лавозимларда, хусусан раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2016 йилдан 2024 йилгача АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Х.Рахматов 1985 йил, Самарқанд шаҳрида туғилган. 2006 йил Тошкент молия институтини — бакалавр босқичини, 2008 йил ушбу институтни магистратура босқичларини тамомлаган. 2011 йилда "иқтисод фанлари номзоди", 2020 йилда "иқтисод фанлари доктори" илмий даражаларини олган.
Эслатиб ўтамиз, Asia Alliance bank бошқаруви раиси лавозимида ўтган йилнинг май ойидан буён Умиджон Абдуазимов фаолият юритиб келади.