"Untitled Bank" лойиҳаси Евроосиё банкига тегишли экани маълум бўлди

22.11.2024 12:43

783

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Untitled Bank Ўзбекистондаги Евроосиё банкининг рақамли йўналишдаги лойиҳаси экани маълум бўлди.

Фото: Bankers.uz

Интернет тармоғидаги untitlednow.com сайтида "Untitled Bank" (таржимаси — "Номсиз банк" -— таҳр.) номи билан банк фаолият юритишни бошлаганини эълон қилди. Шунингдек, LinkedIn ижтимоий тармоғида жойлашуви Тошкент шаҳрида бўлган "Untitled Bank" номи остидаги ташкилот банк соҳаси мутахассислари учун бир нечта вакансияларни эълон қилган. Юқоридаги сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида мазкур банк ўзини Ўзбекистондаги янги рақамли банк эканлигини ҳамда банк фаолиятини олиб бориш учун лицензияга эгалигини маълум қилган.

Скриншот: untitlednow.com

Биз Ўзбекистонда янги рақамли банк қуришни бошладик. Ҳозирча банкимизнинг номи йўқ, лекин инвестициялар, банк лицензияси ва Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Европанинг етакчи компанияларидан келган профессионал жамоа мавжуд. Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиб бормоқда, ва жадал рақамлаштириш аҳолининг замонавий ажойиб банкга бўлган эҳтиёжни яратмоқда. Биз бу бозорни ривожлантиришда шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз — биз лидерликни мақсад қилганмиз. Биз очиқлик, ҳамкорлик, эркин фирк алмашишни ва чиндан ҳам муҳим нарсаларни амалга ошириш истагини қардлаймиз. Биз ортиқча қоғозбозлик, табақалашиш, ўзгармас ҳақиқатлар, иримлар ва стереотипларга қаршимиз. - дейилади банк манифести матнида.

Банки шиори сифатида "We’re Untitled & We’re Here to Win" ("Биз Номсизмиз ва ғалаба қозониш учун шу ердамиз") кўрсатилган.

Bankers.uz ушбу банк бўйича кичик суриштирув ўтказди. Суриштирув натижасида ушбу лойиҳа Евроосиё банкига алоқадор экани маълум бўлди. Ушбу ҳолат бўйича нашр "Евроосиё банки" АЖга сўров юборди.

Банк вакиллари ҳақиқатан ҳам ушбу лойиҳа Қозоғистон банкининг Ўзбекистондаги шўъбасига тегишли эканини тасдиқлади. Шуниндек, банкнинг номи бўйича ҳам изоҳ бериб ўтди.

Untitled Bank Ўзбекистондаги Евроосиё банкининг рақамли йўналишдаги лойиҳасидир. Бундай номни танлаш бизга қизиқарли туюлди, чунки биз бу орқали жамоага энг яхши истеъдодларни банкка боғламаган ҳолда жалб қилиш бўйича бир қатор фаразларни текширмоқчимиз. Бу ёндашув иқтидорли ходимларни ишга олишда янги имкониятлар яратади деб ўйлаймиз.

Мазкур янги банк ҳозирда ишлаб чиқиш босқичида экани ва расмий фаолият бошлаш санаси ҳозирча номаълум экани айтилган.

Маълумот учун, 2024 йил бошида Марказий банк Қозоғистоннинг "Евроосиё банки"га Ўзбекистонда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берганди ва рўйхатга олганди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида банк бошқарув раислигига аввалроқ Ўзбекистондаги Кредит-Стандарт банкига раҳбарлик қилган Нурлан Токобаев тайинланганди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган