Фото: forbes.ua
Марказий банк 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари бўйича маълумотларни тақдим қилди. Унга кўра, октябрь ойи давомида мамлакатнинг халқаро захиралари қолдиғи 2 млрд доллардан кўпроққа ортган ва 43 млрд 143 млн долларни ташкил қилди. Бу захиралар бўйича ҳисобот очиқланган даврдаги энг максимум кўрсаткич ҳисобланади.
"Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2024 йилнинг октябрь ойида 2 млрд долларга ошди. Хусусан, олтин нархининг 2650,15 доллардан 2779,40 долларгача кўтарилишининг таъсири +1,55 млрд долларни ташкил этди.", - дейилади МБ маълумотида.
Манба: cbu.uz
Олтиннинг физик ҳажми 20 минг трой унцияга (622 кг) камайган. 1 октябрь ҳолатида олтин захиралари 33,36 млрд долларга тенг бўлди. Шунингдек, Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар қиймати ошиб, 35,7 млн доллардан қарийб 101 млн долларгача етди.
Октябрь ойи давомида халқаро валютадаги захира активларда ҳам ўсиш кузатилди. Валютадаги захиралар 510,8 млн долларга ошган ва жами 9,22 млрд долларга етган.
Йил боши билан солиштирилганда халқаро захиралар жами 8,57 млрд долларга ортган. Бунда олтин захиралари 8,73 млрд долларга кўпайган, валютадаги захиралар эса 149,1 млн долларга камайган.
АҚШда президентлик сайловлари якунланиши фонида олтиннинг нархи долларга нисбатан пасая бошлади. Хусусан, 18 октябрдан бери илк бор 2 700 долларлик чегарадан пасайди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 41 млрд доллардан ошганди.
Тасодифий хабарлар
Россиянинг Транскапиталбанки ўзбек банклари билан ишлаш учун АҚШдан рухсат сўрамоқчи
Шуҳрат Атабаев Навоий вилояти ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда
Жиззахда фирибгарлар сохта ҳужжатлар билан 1,6 млрд. сўмлик микроқарзларни ўзлаштирган