Микрокредитбанкнинг собиқ бош офиси биноси аукционда 103 млрд сўмга сотилди

Микрокредитбанкнинг собиқ бош офиси биноси аукционда 103 млрд сўмга сотилди

Фото: e-auksion.uz

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган Микрокредитбанкнинг собиқ бош офиси биноси аукционда қарийб 103 млрд сўмга сотилди.

Харидор "AZIZA CREDO MAX" МЧЖ бўлган. Ушбу компания Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтказилган. Устав фонди 8,88 млрд сўмдан бироз кўпроқни ташкил қилади. Компаниянинг ягона таъсисчиси сифатида Муродилло Муйибов кўрсатилган.

Манба: iHamkor.uz

Бино 1982 йил қурилган, 4 қаватдан иборат бино-иншоотлар мажмуи жами 940 м. кв.дан иборат. Мазкур бино 2023 йилнинг декабрь ойида аукцион орқали сотувга қўйилганди. Ўшанда ушбу объект учун 115,3 млрд сўм (ҚҚС билан бирга) бошланғич қиймат белгиланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 11 октябрь куни Микрокредитбанк Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда АТ "Алоқабанк"га қарашли бўлган бино-иншоотлар мажмуини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали жами қарийб 387 млрд сўмга, бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган эди.

×