Микрокредитбанк бош офиси биноси олд кўриниши / Фото: e-auksion
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган Микрокредитбанкнинг бош офиси ҳамда Амалиёт бошқармаси фаолият олиб борадиган маъмурий бино аукцион орқали сотувга қўйилди. Бу ҳақда тегишли эълон маълумотлари махсус "E-AUKSION" платформасига жойлаштирилган.
Эълонга кўра 1982 йил қурилган, 4 қаватдан иборат бино-иншоотлар мажмуи жами 940 м. кв.дан иборат. Банкнинг Амалиёт бошқармаси балансидаги ушбу объект учун 115,3 млрд сўм бошланғич қиймат белгиланган ва нарх ҚҚСни ўз ичига олади. Савдолар кейинги йил 12 январь куни соат 10:00 да бошланади.
Бинони сотиш учун банк бошқаруви қарори 2023 йил 15 ноябрь куни, банк Кузатув кенгаши қарори эса 2023 йил 23 ноябрь куни қабул қилинган
Микрокредитбанк бош офиси биноси ҳовли тараф кўриниши / Фото: e-auksion
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 11 октябрь куни Микрокредитбанк Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда АТ "Алоқабанк"га қарашли бўлган бино-иншоотлар мажмуини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали жами қарийб 387 млрд сўмга, бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган эди.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги ипотека кредитини жорий қилмоқда
Октябрда Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2 млрд долларга ортди
Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди