Август ойида олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ортди

Август ойида олтин-валюта захиралари 1,7 млрд долларга ортди

Марказий банк 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари бўйича маълумотларни тақдим қилди. Унга кўра, август ойи давомида мамлакатнинг халқаро захиралари қолдиғи қарийб 1 млрд 751 млн долларга кўпайган ва 39 млрд 153 млн долларга етган. Бу захиралар бўйича ҳисоботлар эълон қилиниши бошланган 2018 йилдан бери максимум кўрсаткич ҳисобланади.

Манба: cbu.uz

Август ойи давомида халқаро валютадаги захира активлар 503 млн долларга ошган ва 8,191 млрд долларга тенг бўлган. Халқаро захиралар ошишида олтин захиралари кўпайиши асосий ролни ўйнаган. Олтиннинг физик ҳажми 100 минг трой унцияга камайган бўлсада, дунёда олтин нархларининг кўтарилиши туфайли ой давомида 1,24 млрд долларга ортган. 1 сетябрь ҳолатида олтин захиралари 30,397 млрд долларни ташкил қилди. Шунингдек, Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар қиймати ошиб, 35,3 млн доллардан 35,5 млн долларгача етди.

Эслатиб ўтамиз, июлда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга кўпайганди.

Теглар:
×