Фото: Xabar.uz
Давлат солиқ қўмитаси 2024 йил январь-апрель ойлари бўйича ТОП-20 йирик солиқ тўловчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, давлат улуши бор корхоналар бўйича 2024 йил илк марта Ўзмиллийбанк ушбу рўйхатга кирди ва 10-ўринда қайд этилди. Банк тўрт ойда 343,7 млрд сўм солиқ тўлаган. Хусусий секторда эса Капиталбанк 235 млрд сўм солиқ тўлаган ҳолда 4-ўринни, Ҳамкорбанк эса 161 млрд сўм билан 7-ўринни банд қилган.
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
2024 йил январь-апрель ойларида 2 187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди. Шундан 16,2 трлн сўми давлат улуши мавжуд ТОП-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича "Навоий кон металлургия комбинати" АЖ етакчилик қилмоқда. Компания 7,7 трлн сўмдан зиёд солиқлар тўлаган. Хусусий сектордаги ТОП-10 йирик солиқ тўловчилар эса 2,5 трлн сўмдан кўпроқ солиқ тўлаган. Мазкур рўйхатда "UZBAT" АЖ ҚК – 843 млрд сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг биринчи чорагида Капиталбанк 198 млрд сўм ва Ҳамкорбанк 142 млрд сўм миқдорида солиқлар тўлаган ҳолда хусусий секторнинг йирик солиқ тўловчилари сифатида қайд этилганди. Январь ойида ҳам Капиталбанк 80 млрд сўм ва Ҳамкорбанк 55 млрд сўм миқдорида солиқлар тўлаган ҳолда хусусий секторнинг йирик солиқ тўловчилари рўйхатидан жой олганди.
Тасодифий хабарлар
Tenge Bank янги мобил иловани ишга туширди
Пластик карталар, терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларнинг февраль ойи бўйича статистикаси эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев учта банкда жиноий иш очилиши ҳақида гапирган