Фото: Bankers.uz
Январь ойида Капиталбанк 80 млрд сўм ва Ҳамкорбанк 55 млрд сўм миқдорида солиқлар тўлаган ҳолда хусусий секторнинг йирик солиқ тўловчилари сифатида қайд этилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг январь ойи бўйича "ТОП-20 солиқ тўловчилар статистикаси"да маълум қилинди.
Инфографика: Давлат Солиқ хизмати
Январь ойида хусусий сектордаги ТОП-10 йирик солиқ тўловчилар томонидан жами 716 млрд сўм солиқлар тўланган. Мазкур секторда UZBAT МЧЖ ҚК (230 млрд сўм) ва "Enter Engineering LTD" (130 слрд сўм) компаниялари етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса Капиталбанк ҳамда Ҳамкорбанк банд қилган.
Капиталбанк 2023 йилнинг 11 ойи давомида энг кўп солиқ тўлаган хусусий компаниялар орасида ҳам тўртинчи ўринни эгаллаганди.
Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони ҳозирги кунда 2 186 тага етди. 2024 йил январь ойида улар томонидан 9 трлн сўмга яқин солиқ тушумлари амалга оширилди. Шундан 4,6 трлн сўми давлат улуши мавжуд ТОП-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Шундан 3 трлн сўмдан кўпроғи НКМК ва ОКМК улуши ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунларига кўра, Капиталбанк 1629,7 млрд сўм сўм, Ҳамкорбанк 1200,2 млрд сўм соф фойда олган.
Тасодифий хабарлар
Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди
ПЛАС-форум — фотоҳисобот
Асакабанк Андижон филиали мансабдорларига жиноят иши очилди