Капиталбанк ва Ҳамкорбанк хусусий сектордаги йирик солиқ тўловчилар рўйхатидан яна жой олди

18.04.2024 13:36

1 955

Timer  png5 дақиқада ўқилади
2024 йилнинг биринчи чорагида Капиталбанк 198 млрд сўм ва Ҳамкорбанк 142 млрд сўм миқдорида солиқлар тўлаган ҳолда хусусий секторнинг йирик солиқ тўловчилари сифатида қайд этилган.

2024 йилнинг биринчи чорагида Капиталбанк 198 млрд сўм ва Ҳамкорбанк 142 млрд сўм миқдорида солиқлар тўлаган ҳолда хусусий секторнинг йирик солиқ тўловчилари сифатида қайд этилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг биринчи чорак бўйича \"ТОП-20 солиқ тўловчилар статистикаси\"да маълум қилинди.

Инфографика: Давлат Солиқ хизмати

Январь-март ойларида хусусий сектордаги ТОП-10 йирик солиқ тўловчилар томонидан жами 2,032 трлн сўм солиқлар тўланган. Мазкур секторда UZBAT МЧЖ ҚК (646 млрд сўм), \"Enter Engineering LTD\" (323 слрд сўм) ва \"Tashkent Tobacco\" (199 млрд сўм) компаниялари етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса Капиталбанк ҳамда Ҳамкорбанк банд қилган.

Иккала банк январь ойида ҳам хусусий секторда энг кўп солиқ тўлаган компаниялар қаторидан жой олганди. Шунингдек, Капиталбанк 2023 йилнинг 11 ойи давомида энг кўп солиқ тўлаган хусусий компаниялар орасида ҳам тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони ҳозирги кунда 2 186 тага етди. 2024 йилнинг биринчи чорагида улар томонидан 24,5 трлн сўмдан кўпроқ солиқ тушумлари амалга оширилди. Шундан 12,5 трлн сўми давлат улуши мавжуд ТОП-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Шундан 8 трлн сўмдан кўпроғи НКМК ва ОКМК улуши ҳисобланади.

Элатиб ўтамиз, ушбу банклар январь ойида (2023 йил якуни бўйича) ҳам хусусий секторнинг йирик солиқ тўловчилари қаторидан жой олган эди.

Теглар:

#капиталбанк#hamkorbank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган