ASIA ALLIANCE BANK бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

ASIA ALLIANCE BANK бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Акмал Мансуров / Фото: ASIA ALLIANCE BANK

"ASIA ALLIANCE BANK" акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг жорий йил 13 февралдаги қарорига асосан, Акмал Шуҳратович Мансуров банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган. Банк корпоратив сайтида А.Мансуров ушбу лавозимга 26 мартда тайинланганлиги кўрсатилган. Лавозим мажбуриятларига кўра А.Мансуров банк кредит сиёсатини, шу жумладан корпоратив ва чакана мижозларни кредитлаш фаолиятини амалга ошириш, чакана бизнес ҳамда валюта амалиётларини назорат қилади.

Акмал Мансуров 1982 йилда туғилган, 2003 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтини “Сув хўжалиги ва мелиорация” мутахассислиги бўйича бакалавр йўналишини, 2005 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини “Давлат молиясини бошқариш” мутахассислиги бўйича магистатурани тамомлаган. Банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 2003 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида бошлаган.  

А.Мансуров 2003-2018 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент шаҳар минтақавий филиали Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими, Амалиёт бўлими кредитлаш шўбаси ва Корпоратив мижозлар билан иш олиб бориш бўлимида бир қатор лавозимларда ишлаган, шунингдек, банкнинг Мирзо Улуғбек филиали бошқарувчиси ўринбосари ва бошқарувчиси, Амалиёт бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳар минтақавий филиали бошлиғи ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2018-2020 йилларда "ART WOOD GROUP" МЧЖ ва "ALMUS COMPANIES" МЧЖда молиявий директор лавозимида ишлаган. 

Акмал Мансуров лавозимга тайинлангунга қадар 2020 йил июнидан буён “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Теглар:
×