Фото: Uzum Bank
Бундан роппа роса 2 йил аввал (2023 йил 1 ноябрь куни) Марказий банкдан банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган \"Bank Apelsin\" АЖ (ҳозирги \"Uzum Bank\" АЖ) раҳбариятининг яна бир вакили, банк ташкил топгандан буён бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Анвар Рустамович Сайдуллаев ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинган. А.Сайдуллаев (1990 йил туғилган) 2019 йилдан АТБ \"Капиталбанк\" тизимида ишлаган, хусусан 2020 йилдан банкнинг \"Рақамли филиали\" раҳбари ўринбосари ҳамда Ривожланиш бўйича Департамент директори сифатида ўша пайтдаги оммабоп иловалардан бири бўлган \"Apelsin\" иловасининг яратилишига ҳисса қўшган.
Юқоридаги ҳолат жорий йил июнь ойидан буён \"Uzum Bank\" АЖ бошқарувидан учини вакилнинг ўз лавозимини тарк этиши ҳисобланади. Хусусан, июнь ойи охирларида банк бошқарув раиси Сергей Гимадиев ўз лавозимини тарк этган ва кейинчалик \"Азия Альянс банк\" АТБга бошқарув раиси этиб тайинлангани маълум бўлган эди. Шунингдек, сентябрь ойи охирида банк бошқаруви раиси ўринбосарларидан бири - Шароф Икрамовнинг Ўзбекистондаги бошқа рақамли банкка ўтгани маълум бўлган эди.
Анвар Сайдуллаевнинг қайси ишга ўтганлиги ҳозирча маълум қилинмаган.