"UZUM BANK" АЖ бошқаруви таркибида ўзгариш рўй берди

"UZUM BANK" АЖ бошқаруви таркибида ўзгариш рўй берди

Р.Гулямов (чапда) ва Ш.Икрамов (ўнгда) / Фото: Капиталбанк

2020-2022 йилларда "Капиталбанк" АТБ кузатув кенгаши аъзоси, 2022 йил июль ойидан 2023 йилнинг март ойига қадар ушбу банкда бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Расулжон Тохирович Гулямов "UZUM BANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Р.Гулямовнинг ушбу лавозимга тайинлови ҳақидаги "UZUM BANK" АЖ кузатув кенгашининг қарори жорий йил 22 сентябрда қабул қилинган.

Р. Гулямовнинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисида Кузатув кенгаши баённомасидан нусха / openinfo.uz

Расулжон Гулямов 1970 йил 29 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йил Тошкент давлат университетини "Халқаро иқтисодий алоқалар" йўналишида бакалавриатини, 2000 йил Эксетер университети (University of Exeter)ни магистратурасини тамомлаган.

1993-1997 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида, 1997-2005 йилларда "ABN Amro Bank Uzbekistan"да фаолият юритган. 2005 йилдан меҳнат фаолиятини Россиядаги ягона ўзбек банки Азия-Инвест банкда давом эттирган. 2013 йил 23 майдан 2017 йил 19 июлга қадар Азия-Инвест банк Бошқарув раиси сифатида фаолият олиб борган. 2021 йил 23 июндан бошлаб "Капиталбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзолигига сайланган. Кейинчалик - 2022 йил июнь ойи якунида Капиталбанкка бошқарув раиси сифатида тайинланган эди.

Шунингдек, Корпоратив ахборот ягона порталида "UZUM BANK" АЖ бошқаруви аъзоси, бошқарув раиси ўринбосари Шароф Икрамовнинг ҳам банкнинг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилганлиги ҳақида маълумот жойлаштирилган. Bankers.uz манбаларининг хабар беришича, Ш.Икрамов бошқа рақамли банкка бошқарув раиси ўринбосари бўлиб тайинланиши мумкин.

×