Ипотека-банк охирги 2 ой ичида кетма-кет раҳбар лавозимларига танловлар эълон қилмоқда

Ипотека-банк охирги 2 ой ичида кетма-кет раҳбар лавозимларига танловлар эълон қилмоқда

Фото: Ipotekabank OTP Group

Аввал хабар берилганидек, "Ипотека-банк" АТИБ 2023 йил июль ойида Венгриянинг OTP Group назоратига ўтди.

Банк хусусийлаштирилиши жараёни билан параллел равишда дастлаб, банк кузатув кенгаши ва бошқаруви таркиби янгиланганди. Кейинчалик, банкни сотиб олиш бўйича битим расман имзолангандан сўнг, банк бир қатор раҳбарлик лавозимларига фаоллик билан танловлар эълон қилмоқда. Ушбу эълонлар ташқи рекрутинг платформаларига (масалан HeadHunter порталига) ҳамда банкнинг ўзига тегишли платформаларга (хусусан, корпоратив веб-сайт, Телеграм канал) жойлаб борилмоқда.

Ҳозирда банкда Маркетинг ва коммуникациялар, Рақамли банкинг ва технологиялар ҳамда ИТ хавфсизлиги департаментлари учун директорлик лавозимларида вакансия мавжуд.

22 августдан бери Банк бош офисида Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси бошлиғи лавозими учун, 1 сентябрдан бери Бозор рисклари ва ликвидлик рискларини бошқариш бошқармаси бошлиғи лавозими учун ҳам ходимлар қидирмоқда. Шунингдек, бош офисда Маҳсулотлар (кредитлар, депозитлар, CA ва карталар) ва Маркетинг бўлимлари учун раҳбарлик лавозимлари актуал эълонлар рўйхатидан жой олган.

Банк тизимидаги вакансиялар фақат бош офисда эмас, банкнинг филиалларида ҳам мавжуд. Масалан, Андижондаги Истиқлол филили учун Бошқарувчи ўринбосари, Тошкентдаги Юнусобод филиали учун Бошқарувчи лавозимлари учун ҳам танловлар эълон қилинган.

×