Фото: Ипотека банк
"Ипотека банк" акциядорлик тижорат ипотека банки акциядорларининг жорий йил 26 майда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк бошқарув органлари таркиби ҳамда банк ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш масалалари кўриб чиқилган. Хусусан, Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ўз ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ва Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, банк бошқаруви айрим аъзоларининг ўз ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги аризаларини қаноатлантириш ва бошқарув аъзоларини тайинлаш, банкнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш ҳамда банкнинг ички меъёрий ҳужжатларининг янги таҳрирларини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинган.
Йиғилиш қарорида қайд этилишича, банкнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва OTP Bank Plc. ўртасида тузилган акцияларни олиш-сотиш бўйича шартномага мувофиқ 1-транзакция ёпилишидан сўнг амалга киритилиши белгиланган.
Йиғилиш қарорига кўра “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши айрим аъзолари, хусусан, Ж.А.Абдушукуров, З.А.Ибрахимжанова, И.М.Абдуллаева, А.А.Таджиев ва В.Дэвис Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилган ҳамда уларнинг ўрнига Ласло Волф, Зоард Газмар Ласло, Питер Беше Янош, Максим Чернушченко Кузатув кенгаши таркибига киритилган. Ўзгаришлардан сўнг банк Кузатув кенгаши таркиби қуйидаги таркибда қайта сайланган:
Скриншот: openinfo.uz
Юқорида айтилганидек, Кузатув кенгаши таркибига янги сайланган аъзолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва OTP Bank Plc. ўртасида тузилган акцияларни олиш-сотиш бўйича шартномага мувофиқ 1-транзакция ёпилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган кундан бошлаб ўз вазифаларини бажаришга киришиши, шунингдек Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилаётган аъзоларнинг ваколатлари юқоридаги кўрсатилган иккала шарт амалга ошгандан сўнг тугатилиши белгилансин, дейилган.
Шунингдек, йиғилиш қарори билан банк Бошқаруви айрим аъзоларининг ўз ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги аризалари қаноатлантирилган. Хусусан, банк Бошқаруви Раиси ўринбосари – Рискларни бошқариш блоки раҳбари Ж.М.Фаязов лавозимидан озод этилган ва бошқарув таркибидан чиқарилган. Бундан ташқари, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори Э.З.Норметов ва Юридик департамент директори Ҳ.Ғ.Муродов банк бошқаруви таркибидан чиқарилган. Банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари – Корпоратив банкинг ва бозор инструментлари блоки раҳбари лавозими тугатилганлиги муносабати билан, Ф.М.Ботиров банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари – Корпоратив банкинг ва бозор инструментлари блоки раҳбари лавозимидан озод этилган.
Банк бошқаруви қуйидаги таркибда қайта тайинланиши кўрсатилган: Элёр Исроилович Иномжонов – “Ипотека-банк” АТИБ бошқаруви раиси, Виктор Воробеж – бошқарув раиси ўринбосари, Рискларни бошқариш блоки раҳбари (Рисклар бўйича бош директор), Сентпетери Адам Андраш – бошқарув раиси ўринбосари, Стратегия ва молия блоки раҳбари (Молия бош директори); Дмитрий Сапронов – бошқарув раиси ўринбосари, Кичик бизнес ва чакана хизматлар блоки раҳбари; Фаррух Маннонович Ботиров – бошқарув раиси ўринбосари, Корпоратив банкинг ва бозор инструментлари блоки раҳбари; Джура Исмаилович Зулфукаров – бошқарув раиси ўринбосари, Давлат дастурлари ва ҳудудлардаги лойиҳалар блоки раҳбари; Маҳмуд Ахматхужаевич Абдураҳмонов – бошқарув раиси ўринбосари, Операциялар блоки раҳбари; Нодирбек Алишерович Раҳбаров – бошқарув раиси ўринбосари, Кредит портфели мониторинги ва муаммоли кредитлар билан ишлаш блоки раҳбари; Жамшид Рахматбой ўғли Хайруллаев – Бошқарув Раиси ўринбосари, Корпоратив бошқарув блоки раҳбари. Шунингдек, банк Бошқаруви аъзолари билан шартномалар уч йилга тузилиб, ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилиниши белгиланган, бошқарув таркибига янги тайинланган аъзолар ўз вазифаларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва OTP Bank Plc. ўртасида тузилган акцияларни олиш-сотиш бўйича шартномага мувофиқ 1-транзакция ёпилиб, улар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган кундан бошлаб киришиши, шунингдек банк Бошқаруви таркибидан чиқарилаётган аъзоларнинг ваколатлари юқорида кўрсатилган иккала шарт амалга ошгандан сўнг тугатилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти бошчилигида жорий йил 24 март куни бўлиб ўтган йиғилишда, “Ипотека банк” 324 миллион долларга сотилгани айтилган эди.
Тасодифий хабарлар
Банклар таклиф этаётган кредит карталар ва муддатли тўлов карталари
Тошкентда ўзбек ва қозоқ бизнес-ангеллари клуби учрашуви ўтказилади
Банк тизими бўйича 1 сентябрь ҳолатига муаммоли кредитлар статистикаси эълон қилинди