Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркиби янгиланди.
30 кишидан иборат ушбу кенгаш таркибидан Трастбанк ҳамда Универсалбанк Кузатув кенгашлари раислари жой олишган.
Фото: Савдо-саноат палатаси
"Трастбанк" ХАБ Кузатув Кенгаши раиси Тохир Шарипов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби аъзоси этиб тайинланди. Тохир Шарипов 20 август — Тадбиркор куни муносабати билан "Дўстлик" ордени билан тақдирланган эди.
Жамоатчилик кенгаши таркибидан "Universalbank" АТБ кузатув кенгаши раиси, молиявий бошқарув соҳаси эксперти, тадбиркор Анвар Ирчаев ҳам ўрин олган.
Шунингдек, лавозимга тайинлангандан кейин "Бизнесни ривожтириш банки" раиси ҳам ушбу кенгашга аъзо бўлади. 18 август куни Президентнинг тадбиркорлар билан учташувида янги банк раиси тадбиркорлар орасидан бўлишини айтган эди.
Тасодифий хабарлар
Баҳодир Алимов Азия Инвест банк бошқаруви раиси этиб тайинланди
Туронбанк ўз процессинг марказини ишга туширишни режалаштирмоқда
Агробанк аёллари иштирокида тренинг бўлиб ўтди
Андижонда банкдан қарзи бор аёл МИБ ходимини калтаклаб, гаровга қўйилган Damas’ни олиб қочди
Алоқабанк Zoomrad иловаси тарғиботи учун 2 млрд. сўмлик танлов эълон қилди