Фото: Президент матбуот хизмати
20 август — Тадбиркор куни муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қатор тадбиркорларни мукофотлади. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар қилди.
Мукофот билан тақдирланганлар орасида айрим банкларга алоқадор тадбиркорлар ҳам бор. Хусусан, "ANORBANK" АЖнинг йирик акциядори ҳамда кузатув кенгаши аъзоси, тадбиркор Олимов Қахрамонжон Анварович ҳамда "Трастбанк" ХАБ акциядорларидан бири ҳамда кузатув кенгаши аъзоси, тадбиркор Шарипов Тохир Мирахимович "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.
Қаҳрамонжон Олимов. Фото: ANORBANK
Қаҳрамонжон Олимов 83,95% улуш билан "ANORBANK" АЖ акциялари назорат пакетига эгалик қилади. Қ.Олимов, шунингдек, банк Кузатув кенгаши аъзоси саналади. Президент матбуот хизмати хабарида Қ.Олимов "New retail" МЧЖ таъсисчиси сифатида кўрсатилган.
Тохир Шарипов. Фото: Трастбанк
Тохир Шарипов "Трастбанк" ХАБнинг 23,27% акцияларига эгалик қилади. Банк Кузатув кенгаши раиси. Президент матбуот хизмати хабарида алюмин профиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Alutex" МЧЖ таъсисчиси сифатида кўрсатилган.
Тасодифий хабарлар
“Трастбанк” иш ўрни кўпайтирилгани сари фоиз ставкалари камайтириладиган 1 млрд сўмлик кредит таклиф қилмоқда
Марказий банк бўш иш ўринларига махсус телеграм бот орқали ишга қабул қилмоқда
Ипотека-банк аёл тадбиркорлар учун семинар ташкиллаштирмоқда