Баҳодир Алимов Азия Инвест банк бошқаруви раиси этиб тайинланди

Баҳодир Алимов Азия Инвест банк бошқаруви раиси этиб тайинланди

Фото: nbu.com

Ўтган йилнинг май ойидан "Ўзмиллийбанк" бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳодир Мураджанович Алимов банкнинг Россиядаги шўъба банки - "Азия Инвест банк" ЁАЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган. Бу ҳақда Bankers.uz'га Ўзмиллийбанкдаги манбалар хабар бермоқда. Банк корпоратив сайтидаги бошқарув аъзолари рўйхатида ҳам Баҳодир Алимов кўрсатилмаган.

Баҳодир Алимов 1984 йил туғилган, 2005 йил Тошкент архитектура қурилиш институтини бакалавр, 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини магистр босқичларини тамомлаган. Б.Алимов 2008 йилдан буён Ўзмиллийбанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан, банк бошқаруви аъзоси ва банк бошқаруви раиси ўринбосари (2022 йилдан) лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, "Азия Инвест банк" ЁАЖнинг аввалги бошқарув раиси Сардорбек Усманбеков жорий йил март ойидан "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Маълумот тариқасида: Азия-Инвест Банк – 100 фоизлик улуши Ўзбекистон Республикасига тегишли, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмасига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган молия институти ҳисобланади. Банк сайтидаги маълумотларга кўра, Россия банклари орасида Азия Инвест банк лоро-ҳисоб рақамларидаги қолдиқлари бўйича 36-ўринни, жалб қилинган банклараро кредитлар бўйича 78-ўринни, соф активлар ва капитал бўйича 223-ўринни эгаллайди.

×